Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасида Миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-4038-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоят қўғирчоқ теарида «Театр томошалари ҳафталиги» давом этмоқда. Ҳафталик давомида «Бизнинг театр» илмий амалий анжумани 27-март куни бўлиб ўтди. Анжуманни театр директори М.Фатулаев очиб, театр тарихи, қилинган ишлар, гастроллар, фестиваллар, келажакдаги ишлар тўғрисида маълумот бердилар. «Бизнинг театр» илмий амалий анжуманида мактаб ўқувчилари, БДУ талабалари, кўплаб устозлар ва ОАВ ходимлари иштирок этишди. Анжуман юқори савияда ўткзилди.



