Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 28-ноябрдаги ПҚ 4038-сонли ҳамда 2022-йил 2-февралдаги 112-сонли ПҚ-Қарор ижролари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги буйруғи билан доимий равишда 21-27 март кунлари ўтказиб келинаётган «Театр томошалари ҳафталиги» доирасида Бухоро вилоят қўғирчоқ театрининг спектакллар намойиши бошланди.
Бугун ёш томошабинлар миллий куй-қўшиқлар билан қарши олинди. Театр фойесида саҳна декорациялари ва тарихий спектакллар либослари кўргазмаси ҳам ташкил қилиниб, қўғирчоқ ясаш технологияси билан жажжи болажонлар яқиндан танишишди. Шундан сўнг болажонларни эзгуликка, ватанпарварликка чорловчи, миллий анъаналаримизни ўзида мужассам этган «Насриддин Афандининг Наврўз саргузаштлари» номли спектакл намойиш этилди.






