

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 28-ноябрдаги ПҚ 4038-сонли ҳамда 2022-йил 2-февралдаги 112-сонли ПҚ-Қарор ижролари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги буйруғи билан доимий равишда 21-27 март кунлари ўтказиб келинаётган «Театр томошалари ҳафталиги» доирасида Бухоро вилоят қўғирчоқ театрининг спектакллар намойиши давом этмоқда…
«Театр томошалари ҳафталиги»нинг 3-кунида ҳам ёш томошабинлар ҳамда ота-оналар миллий куй-қўшиқлар билан қарши олинди. Театр фойесида саҳна декорациялари ва тарихий спектакллар либослари кўргазмаси ҳам ташкил қилиниб, қўғирчоқ ясаш технологияси билан жажжи болажонлар яқиндан танишишди. Шундан сўнг болажонларни йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишга ва xушёрликка чорловчи «Светафор» номли спектакл намойиш этилди.






