

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги буйруғи билан доимий равишда 21-27 март кунлари ўтказиб келинаётган «Театр томошалари ҳафталиги» доирасида Бухоро вилоят қўғирчоқ театрида спектакллар намойишининг 4-куни ҳам кўтаринки кайфиятда ўтди.
Бугун ҳам ёш томошабинлар куй-қўшиқлар ва эртак қаҳрамонлари билан қарши олинди. Театр фойесида саҳна декорациялари ва тарихий спектакллар либослари кўргазмаси ҳам ташкил қилиниб, қўғирчоқ ясаш технологияси билан жажжи болажонлар яқиндан танишишди.
Шундан сўнг дўстга салоқат руҳида тарбияловчи «Миёв хола уйчаси» номли спектакл намойиш этилди.








