


Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги буйруғи билан доимий равишда 21-27 март кунлари ўтказиб келинаётган «Театр томошалари ҳафталиги» доирасида Бухоро вилоят қўғирчоқ театрида спектакллар намойиши жадаллик билан давом этмоқда.
Бугун ҳам болажонлар ҳамда ота-оналар куй-қўшиқлар ва эртак қаҳрамонлари билан қарши олинди. Театр фойесида рассомлар, саҳна декорациялари ва тарихий спектакллар либослари кўргазмаси ташкил қилиниб, қўғирчоқ ясаш технологияси билан жажжи болажонлар яқиндан танишишди.
Энг қувонарли жиҳати шундаки гарчи репертуар реъжаси бўйича бугун «Ўткир шохли буқача» спектакли намойиши қўйилган бўлсада ота-оналарнинг талаб ва илтимосларини инобатга «театр томошалари ҳафталиги»нинг илк кунларида тақдим этилган «Насриддин Афандининг Наврўз саргузаштлари» номли спектакл намойиш этилди.




