


Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги буйруғи билан доимий равишда 21-27 март кунлари ўтказиб келинаётган «Театр томошалари ҳафталиги» доирасида Бухоро вилоят қўғирчоқ театрида спектакллар намойиши жадаллик билан давом этмоқда.
Бугун ҳам ҳар кунгидек болажонлар ҳамда ота-оналар куй-қўшиқлар ва эртак қаҳрамонлари билан қарши олинди. Театр фойесида рассомлар, саҳна декорациялари ва тарихий спектакллар либослари кўргазмаси ташкил қилиниб, қўғирчоқ ясаш технологияси билан жажжи болажонлар яқиндан танишишди.
Репертуар реъжаси бўйича бугун барча болажонларнинг севимли спектакли бўлишга улгурган «Жинчироқнинг саргузаштлари» номли спектакл намойиш этилди.





