

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги буйруғи билан доимий равишда 21-27 март кунлари ўтказиб келинаётган «Театр томошалари ҳафталиги» доирасида Бухоро вилоят қўғирчоқ театрида спектакллар намойиши булиб ўтди.

Бугун ҳам ҳар кунгидек театр фойесида рассомлар, саҳна декорациялари ва тарихий спектакллар либослари кўргазмаси ташкил қилиниб, қўғирчоқ ясаш технологияси билан жажжи болажонлар яқиндан танишишди.
«Театр томошалари хафталиги»нинг сўнгги кунида томошабинларнинг истакларига биноан «Насриддин Афандининг Наврўз саргузаштлари» спектакли намойиш этилиб, Хафталик доирасида «Бизнинг театр» номли илмий-амалий анжумани ўтказилди. Мазкур анжуманга бир катор мехмонлар таклиф этилиб, театр тўғрисида, унинг тарихи ва бугунги кунга қадар эришган ютуклари хакида томошабинларга маълумот берилиб, улар билан фикр алмашилди



