Бухоро вилоят қўғирчоқ театри саҳнасида Бухоро шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари фарзандлари учун «Ўткир шохли буқача» спектакли намойиш қилинди. Спектакл аввалида ички ишлар ходими Қувват Ярашев саҳнага чиқиб театр жамоасига миннатдорчилик билдириб, келгусида яна театр жамоаси билан ҳамкорликни давом эттириш ва фарзандларини доимий равишда қўғирчоқ театрига ташрифини йўлга қўйишини таъкидлаб ўтди. Спектаклни барча томошабинлар мароқ билан томоша қилишди.

