Бухоро вилоят қўғирчоқ театри жамоаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 февралдаги “Маданият вазирлиги тизимидаги маданият муассасаларини 2021 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйлаб гастрол сафарларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги йиғилиш баёни ижросини таъминлаш ҳамда Самарқанд вилоят қўғирчоқ театри жамоаси билан тажриба алмашиш мақсадида Самарқанд шаҳрига ижодий сафар уюштирди.
Гастроль давомида Бухоро вилоят қўғирчоқ театри жамоаси Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари хусусан, «Регистон» майдони, «Гўри Амир» мақбараси ҳамда «Шоҳи Зинда» мажмуасини зиёрат қилишди. Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги 1-,59-,62-,67-, 31- ва 77 умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун режиссёр Муножат Эргашева томонидан саҳналаштирилган “Миёв хола уйчаси” спектакли намойиш этилди.




