

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 28-ноябрдаги ПҚ 4038-сонли ҳамда 2022-йил 2-февралдаги 112-сонли ПҚ-Қарор ижролари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги буйруғи билан доимий равишда 21-27 март кунлари ўтказиб келинаётган «Театр томошалари ҳафталиги» доирасида Бухоро вилоят қўғирчоқ театри спектакллари намойишининг 2-куни ҳам кўтаринки руҳда ўтди.
Бугун ҳам ёш томошабинлар миллий куй-қўшиқлар ва театр актёрлари томонидан турли хил қўғирчоклар билан ташкил этилган театрлаштирилган концерт дастури билан қарши олинди. Театр фойесида саҳна декорациялари ва тарихий спектакллар либослари кўргазмаси ҳам ташкил қилиниб, қўғирчоқ ясаш технологияси билан жажжи болажонлар яқиндан танишишди. Шундан сўнг болажонларни эзгуликка, дўстга садоқат ва яхшиликка йетакловчи «ҚУВНОҚ ОИЛА» номли спектакл намойиш этилди.

