Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасида Миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-4038-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоят қўғирчоқ теарида «Театр томошалари ҳафталиги» бошланди. Театрга ташриф буюрган томошабинлар ҳафталик доирасида театр фойэсида ташкил қилинган рассом кўргазмалари, қўғирчоқ ясаш технологиялари билан яқиндан танишишиб. байрамона мусиқа садолари остида турли хил эртак қаҳрамонлари билан ўйнашиб, суратларга тушишди. Шундан сўнг тадбирнинг асосий қисмига ўтилиб, саҳнага бошловчилар чиқиб, барчани Наврўз айёми билан қутлашиб «Театр томошалри ҳафталиги»ни очиб бериш учун сўзни театр директори М.С.Фатулаевга беришди. Театр раҳбари сўзга чиқиб, барчани байрам билан табриклаб, театр ҳафталикни очиб бердилар. Ҳафталикнинг биринчи куни томошабинлар учун Муножот Эргашева саҳналаштирган «Қувноқ оила» спектакли намойиш қилинди. Барчани «Театр томошалари ҳафталиги»га таклиф этамиз


